Линклар

logo-print

Ироқда Тариқ Азизнинг мурдаси йўқолиб қолди


Тариқ Азиз, 2003 йилда олинган сурат.

Тариқ Азиз, 2003 йилда олинган сурат.

Ироқда мамлакатнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг ёрдамчиси бўлган Тариқ Азиз жасади йўқолиб қолди.

Тариқ Азизнинг рафиқасига кўра, у мурдани Иорданияда дафн қилиш учун олиб кетаётган бўлган, бироқ жасад солинган тобут Бағдод халқаро аэропортида йўқолган. Royal Jordanian авиаширкати расмийси Бағдоддан Иорданияга учаётган самолётга Тариқ Азиз тобути етиб келмаганини тасдиқлади. Ироқ ҳукумати ҳозирча бу ҳабарга муносабат билдиргани йўқ.

Тариқ Азиз ўтган ҳафта Носирия вилоятидаги қамоқхонада вафот этган. Экспертиза хулосасига қараганда, Тариқ Азиз ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлган.

Тариқ Азиз Саддам Ҳусайн ҳукуматида энг юқори лавозимни эгаллаган насроний эди. Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан четлатилгач, у 2010 йил октябрида шиа партиялари аъзоларини таъқиб қилишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG