Линклар

Покистон Save the Children халқаро ташкилотининг Исломободдаги офисини ёпиб қўйди.

Хабарларга қараганда, болалар ҳимояси билан шуғулланувчи мазкур халқаро ташкилот фаолияти 11 июнь куни Исломобод расмийлари томонидан “аксилпокистонча” деб топилган.

Полиция ташкилотга мамлакатни тарк этиш учун 15 кунлик муҳлат берди. Ташкилот расмийлари эса Покистон ҳукумати бу ҳақда уларни олдиндан огоҳлантирмаганини айтиб, мазкур қарорга норозилик билдирмоқда.

Аввалроқ Save the Children ташкилотнинг эмлаш лойиҳаларида иштирок этган доктор Африди Шакил АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган эди. Ҳукуматнинг билдиришича, Шакил терговда АҚШ разведкаси уни Save the Children ташкилотининг юқори даражадаги раҳбарларидан бири ёрдамида ёллаганини айтган. Халқаро ташкилот расмийлари эса бу иддаоларни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG