Линклар

АҚШ элчиси Россия Донбассдаги жангларда фаол иштирок этаётганини айтди


Саманта Пауэр.

Саманта Пауэр.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр 11 июнь куни Киевда қилган чиқишида Россияни Украина шарқидаги россияпараст исёнчиларни тайёрлашда, молиялаштиришда, қуроллантиришда ҳамда бевосита исёнчилар томонида туриб ҳарбий ҳаракатларни олиб бораётганликда айблади.

Пауэр ўз сўзи давомида Москванинг бундай ҳаракатларига нисбатан Ғарб санкцияларни кучайтириши мумкинлигини билдирди. АҚШ дипломати фикрича, Украина шарқида сулҳ битимининг бузилаётгани исёнчилар низо ҳудудидан олиб чиқиб кетилган оғир ҳарбий техникани ортга қайтаргани билан боғлиқ.

11 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам баёнот тарқатиб, Вашингтонни Киев ҳукуматини Украина шарқидаги можарони давом эттиришга рағбатлантираëтганликда айблаган эди.

Украина шарқида 2014 йил апрелида бошланган жангларда шу кунгача 6400 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG