Линклар

logo-print

Харьковда Россия консуллиги тухумбўрон қилинди


Харьковда Россия президенти Владимир Путин калака қилинган плакатлардан бири.

Харьковда Россия президенти Владимир Путин калака қилинган плакатлардан бири.

Украинанинг Харьков шаҳрида Россия Бош консуллиги биноси тухумбўрон қилинди.

Хабарларга қараганда, 11 июнь куни “Громадська врата” (“Фуқаролик ҳимояси”) ташкилотининг бир неча ўн фаоли шундай йўл билан “агрессор давлатни Россия куни” билан табриклаган. Фаоллар консуллик биносига ун ва зеленка ҳам чаплашган.

Россияда 12 июнь куни Россия куни нишонланади. 1992 йилнинг 12 июнида Россия Федерацияси халқ депутатлари съездида Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган эди.

Пайшанба куни Озодлик радиоси Россия куни байрами арафасида Москвани муҳожирлардан “тозалаш” амалиётлари бошлангани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG