Линклар

АҚШ судида ўсмир "Исломий давлат"ни тарғиб қилганини тан олди


"Исломий давлат" жангарилари жанг пайтида.

"Исломий давлат" жангарилари жанг пайтида.

АҚШнинг Виржиния штатидаги Александрия шаҳри судида 11 июнь куни 17 ёшли Али Шукри Амин “Исломий давлат” ни тарғиб қилиш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланганини тан олди.

Мазкур айблов бўйича Амин 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Амин Twitter орқали “Исломий давлат”ни қўллаб-қувватлаб 7 мингта хабар жўнатган.

Амин суд жараёнида, шунингдек, 18 ёшли Ризо Найнажотга “Исломий давлат” сафига қўшилиши учун Сурияга сафар қилишига кўмак кўрсатганини ҳам тан олган.

Аминнинг адовкатлари ўз ҳимоясидаги одам қилган ишларидан чуқур афсусда эканини таъкидлаб, у тергов билан ҳамкорлик қилаётганини айтмоқдалар.

Али Шукри Амин АҚШда “Исломий давлат”га қўллов кўрсатганликда айбланиб қўлга олинган балоғат ёшига етмаган биринчи фуқаро бўлди.

XS
SM
MD
LG