Линклар

Раҳматилла Мирзаев қотиллигида айбланганлар иши судга оширилди


Раҳматилла Мирзаев шу йилнинг 2 март куни ўлдириб кетилган эди.

Раҳматилла Мирзаев шу йилнинг 2 март куни ўлдириб кетилган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси таниқлик телебошловчи Раҳматилла Мирзаевнинг ўлдрилиши юзасидан терговни якунлаб, ишни судга оширди. Бош прокуратура берган қисқа хабарда жиноят ишига доир бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Хабарда айтилишича, қотилликни содир этганликда фуқаролар К. Шоазимов ва У. Мирзаевлар айбланган. Айрим Интернет нашрлар У. Мирзаевни жабрланувчининг ўғли деб тақдим этмоқда.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг суҳандони Раҳматилла Мирзаев жорий йил 2 март куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида, ўз уйи олдида ўлдириб кетилган эди. Унинг танасида кўплаб пичоқ излари аниқланган эди.

Ўшанда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларда қотилликка Мирзаевнинг ўғли алоқадор бўлиши мумкин деган тахминлар илгари сурилган эди.

XS
SM
MD
LG