Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:14

Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари учун шундоқ ҳам йўқ майдон нега яна торайди?


Низом қабул қилиниши арафасида ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева навбатдаги тазйиққа учради.
Низом қабул қилиниши арафасида ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева навбатдаги тазйиққа учради.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари тадбирларини мувофиқлаштиришга оид янги Низомни тасдиқлади. Ўзбекистонда нодавлатчиларнинг “тадбир” ўтказиши деярли тақиқланганини Озодликнинг Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Янги тартибга кўра¸ нодавлат ташкилотининг низомидаги ўз мақсадига эришиш учун Ўзбекистон ëки хориж давлати ҳудудида ўтказадиган ҳар қандай конференция¸ семинар¸ трейнинг¸ акция¸ “давра столи” атрофидаги учрашувлар¸ симпозиум каби ҳар қандай тўпландиси тадбир деб талқин этилади.

Бундай тадбир ўтказиш режасидаги ҳар қандай нодавлат-нотижорат ташкилоти ўз ихтиëри билан йил¸ квартал ëки ой охирида адлия тизимларига мурожаат қилиши лозим бўлади.

Бундай тадбирни мувофиқлаштириш мақсадида нодавлат ташкилотлари тегишли адлия идорасида уни ўтказишдан камида 20 кун¸ хориж фуқаролари Ўзбекистонга келадиган бўлса¸ бир ой олдин ëзма тарзда мурожаат қилишлари керак.

Адлия идораси эса¸ янги Низомга кўра¸бу мурожаатни кўриб чиқиб унга рухсат берилган-берилмаганини ëзма шаклда маълум қилади.

Тадбир ўтказилишига рухсат берилган тақдирда¸ нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари унинг тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган каби ўтказилишини таъминлаши ва адлия тизими расмийсининг бу тадбирни мониторинг қилиш учун унга эркин кириб-чиқишини кафолатлаши лозим бўлади.

Қурултой дастури иштирокчилари бу низомнинг Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтказилган 8100дан ошиқ нодавлат-нотижорат ташкилотига эмас¸ балки мамлакатдаги саноқли ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши қаратилганини айтишди.

Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари учун шундоқ ҳам тор бўлган майдон нега яна торайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:33 0:00
Бевосита линк

2005 йилги Андижон воқеалари ортидан мустақил¸ хориж ташкилотларидан молиявий ëрдам олиб ишлайдиган ҳар қандай нодавлат-нотижорат ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати томонидан бошланган тазйиқ-таъқиблардан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG