Линклар

БМТ Бош котиби Ислом Каримовни инсон ҳуқуқларига амал қилишга чақирди


Бан Ки Мун Ўзбекистон ҳукуматини пахта секторида мажбурий меҳнатга барҳам беришга чақирди.

Бан Ки Мун Ўзбекистон ҳукуматини пахта секторида мажбурий меҳнатга барҳам беришга чақирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 12 июнда Тошкентда президент Ислом Каримов билан учрашиб, Ўзбекистон ҳукуматини пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланишини тўхтатишга ва маҳбусларга нисбатан муносабатни яхшилашга чақирди.

“Президент Каримов қонун устиворлиги муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Лекин китобдаги қонунлар одамларнинг реал ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши керак”, деб билдирди Бан Ки Мун президент Каримов билан учрашганидан сўнг журналистларга берган суҳбатида.

У Ўз сўзи давомида “Ўзбекистон пахта секторида болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам бериш юзасидан сезиларли силжишларга эришди. Энди эса ўқитувчи, шифокор ва бошқа соҳа вакилларининг пахта далаларига мажбурий жалб қилинишига, маҳбусларга нисбатан ноинсоний муносабатларга барҳам бериш учун кўпроқ иш қилиш керак”, деб айтган.

БМТ раҳбари Марказий Осиё сафари доирасида 11 июнь куни кечқурун Тошкентга келган эди. Ўзбекистонгa ташрифидан олдин БМТ Бош котиби Тожикистон, Қозоғистон вa Қирғизистонга сафар қилди.

Ўзбекистон сaфaридaн сўнг БМТ Бош котиби Туркмaнистонгa йўл олган.

XS
SM
MD
LG