Линклар

logo-print

Озарбайжонда Европа ўйинлари бошланди


Европа ўйинлари очилиши маросимида.

Европа ўйинлари очилиши маросимида.

Озарбайжон пойтахти Бокуда 12 июнь куни Европа ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўйинларнинг очилишида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин қанашди. 12 июндан 28 июнгача давом этадиган Европа ўйинларида 6 минг спортчи иштирок этаётир.

Тантанали очилиш маросимида стадионга йиғилган 68 минг томошабиндан бир гуруҳи Арманистон спорт делегациясини ҳақоратли сўзлар ва ҳуштаклар билан кутиб олди.

Озарбайжонда Европа ўйинларининг ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилингани ортидан бир қатори ҳуқуқ ташкилотлари кесин норозилик билдириб чиққан эди. Уларнинг фикрича, одам ҳуқуқлари топталаётган Озарбайжонда мазкур ўйинларнинг ўтказилиши диктаторлик режимига қўллов кўрсатиш билан баробардир.

XS
SM
MD
LG