Линклар

Покистон айрим гуманитар ташкилотлар ёрдамидан воз кечишга тайёр


Покистон ички ишлар вазири Чодри Нисор Али Хон.

Покистон ички ишлар вазири Чодри Нисор Али Хон.

Покистон ички ишлар вазири жума куни ҳукумат халқаро гуманитар ташкилотлар ёрдамидан воз кечишга тайёр эканини билдирди.

“Уларнинг кўпчилиги Покистонга қарши ишламоқда. Мамлакат миллий манфаатларига қарши ишлаётган нодавлат ташкилотларига Покистонда фаолиятини давом эттириш тақиқланади”, деб билдирди ички ишлар вазири Чодри Нисор Али Хон Исломободда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Айни пайтда вазир айрим инсонпарварлик ташкилотлари мамлакат учун фойдали иш қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Вашингтон Покистон ҳукумати расмийсининг нодавлат ташкилотлари фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги баёнотини кескин қоралаб чиқди.

Покистон ички ишлар вазири Save the Children халқаро ташкилотининг Исломободдаги фаолияти тақиқланиши ортидан мана шундай баёнот билан чиқди.

Аввалроқ Save the Children ташкилотнинг эмлаш лойиҳаларида иштирок этган доктор Африди Шакил АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган эди. Ҳукуматнинг билдиришича, Шакил терговда АҚШ разведкаси уни Save the Children ташкилотининг юқори даражадаги раҳбарларидан бири ёрдамида ёллаганини айтган. Халқаро ташкилот расмийлари эса бу иддаоларни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG