Линклар

logo-print

Миср суди 9 июнь куни 2012 йил февралида Порт Саиддаги футбол мусобақасида тартибсизлик уюштирган 11 кишига нисбатан ўлим жазосини тасдиқлади. Мазкур шахслар уюштирган тартибсизлик пайтида стадионда 74 футбол ишқибози ўлдирилган эди.

Суриялик қочқин болалар Туркия чегараси яқинида жойлашган қочқинлар лагерида турклар томонидан итқитилаётган бутилкадаги сувларни илиб олишга ҳаракат қилаётир.

Президент Путин 12 июнь куни Россия куни муносабати билан бир гуруҳ одамларни мукофотлаш учун Кремлнинг тантаналар залига кириб келмоқда.

Рус қизлари Қирғизистоннинг Қант шаҳридаги Россия ҳарбий базасида Россия куни муносабати билан ҳарбийларга концерт намойиш этмоқда.

Украин ҳарбийси Донецк вилоятидаги қишлоқлардан бирида юз берган отишмадан сўнг вайрон этилган провослав черковида ўзини тартибга келтирмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга Остонада ташкилотнинг янги ваколатхонаси очилиши маросимида қозоқ миллий чопони кийдирилди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 9 июнь куни Бостондаги касалхонада физотерапия муалажасидан ўтмоқда. У Францияга қилган сафари чоғида велосипеддан йиқилиб, оёғини синидириб олган эди.

Суриялик қочқинлар Македония орқали Европа Иттифоқи чегарасига кетмоқда.

Курдларнинг Пешмерга қуролли гуруҳидаги жангари аёллар суратга тушмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркел ва Барак Обама “Катта еттилик” саммитидан сўнг.

Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳридаги ҳовлилардан бирида. Ҳовлидаги уйлар Украин қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги отишма пайтида зарар кўрди. Суратдаги бронетранспортер Украина ҳарбийларига тегишли.

XS
SM
MD
LG