Линклар

БМТ раҳбари Ўзбекистон ҳукуматини қийноқ ва мажбурий меҳнатга чек қўйишга чақирди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бан Ки Мун 12 июнда Тошкентда президент Ислом Каримов билан учрашиб, Ўзбекистон ҳукуматини пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланишини тўхтатишга ва маҳбусларга нисбатан муносабатни яхшилашга чақирди.

“Президент Каримов қонун устиворлиги муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Лекин китобдаги қонунлар одамларнинг реал ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши керак”, деб билдирди Бан Ки Мун президент Каримов билан учрашганидан сўнг журналистларга берган суҳбатида.

“Ўзбекистон пахта секторида болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам бериш юзасидан сезиларли силжишларга эришди. Энди эса ўқитувчи, шифокор ва бошқа соҳа вакилларининг пахта далаларига мажбурий жалб қилинишига, маҳбусларга нисбатан ноинсоний муносабатларга барҳам бериш учун кўпроқ иш қилиш керак”, деди Бан Ки Мун.

Бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Бан Ки Мунни Марказий Осиё сафари доирасида айни шу муаммоларни кўтаришга чақиргандилар.

XS
SM
MD
LG