Линклар

Россия президенти Владимир Путин Бокуда Европа ўйинлари очилиш маросими теграсида 13 июнь куни Туркия раҳбари Ражап Таййип Эрдўғон билан музкокаралар ўтказди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган сўзлашувларда иккала президент Сурия бўхрони ҳамда Россия газини Туркияга узатувчи қувур ётқизиш режасини мухокама этганликлари айтилмоқда.

Учрашув олдидан иккала президент Европа ўйинлари очилишида европалик етакчиларнинг Озарбайжонда инсон ҳуқуқлари топталаётгани сабаб Бокуга келмаганини танқид қилишди.

Музокараларда Путинга Россия энергия вазири Александр Новак, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Газпром раҳбари Алексей Миллер ҳамрохлик қилди.

XS
SM
MD
LG