Линклар

logo-print

Озодлик радиосига мактуб йўллаган қашқадарёлик талаба ўз хатида олийгоҳга ўқишга кирганидан минг афсусда эканини ёзди. Хатни жузий ўзгаришларсиз. Айрим имло хатоларини тузатган ҳолда эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

"Ассалому алейкум Озодлик радиоси мухбири, охирги умид Озодлик радиосидан.

Ман Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт Институтининг Нефть ва газ факультети 2- босқич талабасиман. Сизга айтмоқчи бўлган нарса бу ҳозирги бўлаётган сессия.

Домлаларимиз институтни бозорга айлантириб юборишган, баҳо учун бемалол савдолашиб сессияни ёпса булади, манга ўхшаган пули йўқ талабалар 2- ведомостга қолиб кетаверади ва бир ойлик стипендиядан қуруқ қолади.

Мустақил иш, Рефератлани топширганимиздан кейин староста келиб, ўзига ўзи ёки нархни айтади. Ўзига ўзи дегани бу 3 баҳога 30 минг, 4 баҳога 40 минг, 5 баҳога 50 минг сўм бериш керак.

Билим бериш даражаси жуда паст, хаттоки оддий мактаб ўқувчиси бемалол талаба ечолмаган мисолларни ечиши мумкин. Битта сессияда ўртача 400-500 минг сўм кетади. Бу йилига 2 та сессия 1 миллион сўм, яна контракт тўлаш керак.

Ўқишдан талабалар безиб кетган, Қашқадарёда ўқиш бу ўқиш эмас, бозорга айланиб бўлган. Худо хаққи ўқишга кирганимдан минг пушаймонман, ундан кўра Россияга ишлашга кетсам бўларкан.

Ота онам жуда қийналиб қолишди, уйда рўзғоримиз ачинарли даражада, мани ўқишим сабаб, бу порахўр домиллаларни на Ички ишлар тўхтата олопти на Миллий хавфсизлик, ҳамма билади ўқиш кай тарзда кетаётганини.

Домиллалар битта сессияда 1 мошинни пулини ишлашопти. Ўқишни битирсак, яна ишга кириш учун пул бериш керак, хаёт шу пул пора, танкадан иборатлигини ўқишга кириб билдим.

Илтимос, шу хатим эътибордан четда қолиб кетмасин, бу хатимни чоп этила гуруҳларизга, зеро бу домиллаларни текширишга одамла кеса. Олдиндан рахмат"...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG