Линклар

Таъқиблардан қочиб, Бокудаги Швейцария элчихонасида яшриниб ётган озарбайжонлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Эмин Гусеинов мамлакатни тарк этган.

Швейцария расмийларига кўра, Озарбайжон фуқароси Гусеинов 12 июнь куни Европа ўйинлари очилиш маросимига келган швейцариялик дипломат Дидие Буркхалтер билан бирга Бокудан учиб кетган.

Гусеинов Озарбайжон президенти Илхом Алиевнинг ашаддий танқидчиларидан биридир.

У август ойида ноқонуний тадбиркорлик ва солиқ тўлашдан бош тортганликда айбланганидан сўнг Бокудаги Швейцария элчихонасига яшринган эди.

XS
SM
MD
LG