Линклар

logo-print

Донбассда айирмачилар украиналик 6 нафар ҳарбийни ўлдирди


Украина президенти маъмурияти вакили Андрей Лисенко.

Украина президенти маъмурияти вакили Андрей Лисенко.

Украина шарқида сўнгги бир кеча-кундузда россияпараст айирмачилар томонидан олти нафар украиналик ҳарбий ўлдирилди, 14 киши яраланди.

Украина президенти маъмурияти вакили Андрей Лисенкога кўра, Донецк йўналиши бўйлаб аэропорт яқинида жуда нотинч вазият ҳукм сурмоқда.

Лисенко айирмачиларни жангда танк, пиёда қўшинлар ҳарбий машинаси ва оғир тўплардан фойдаланаётганликда айблади.

Шу йил февраль ойида Украина, Россия, Германия ва Франция лидерлари воситачилигида Донбассда оташкесим қарори олинганига қарамай, сўнгги ҳафталарда сулҳ қарори тез-тез бузилаяпти ва ҳар иккала томондан кўплаб одам нобуд бўлаяпти.

БМТ маълумотларига кўра, Киев кучлари ва айирмачилар ўртасида қуролли тўқнашув бошлаганидан буён ўтган бир йил ичида Украина шарқида камида 6400 киши ҳалок бўлган, миллиондан зиёд одам уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG