Линклар

Пентагон Европа шарқидаги давлатларга оғир аслаҳалар жойлаштиришни таклиф қилмоқда


АҚШ ҳарбийлари тасарруфидаги Абрамс танклари.

АҚШ ҳарбийлари тасарруфидаги Абрамс танклари.

Пентагон Болтиқбўйи мамлакатлари ва шарқий Европадаги айрим давлатларга оғир ҳарбий аслаҳалар етказиб бериш таклифи билан чиқди.

Бу ҳақда The New York Times газетаси АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Газета манбаларига кўра, Европа шарқига танк ва пиёда қўшинлари ҳарбий машинаси каби оғир техниканинг жойлаштирилиши Россияни ҳарбий тажовуздан тийиб турадиган омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ўтган йили Қрим яримороли Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг Европада русларнинг муҳтамал агрессиясидан хавотир кучайган.

Пентагон таклифи амалга ошиши учун уни АҚШ президенти Барак Обама ва мудофаа вазири Эштон Картер маъқуллаши лозим.

XS
SM
MD
LG