Линклар

БМТ Бош котиби Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари чекланиши оқибатларидан огоҳлантирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари чекланиши оқибатларидан огоҳлантирди.

Бош котибга кўра, минтақада инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ равишда қўлланилаётган репрессив чоралар нохуш оқибатларга олиб келиши ва эстремизмга йўл очиши мумкин.

13 июнь куни Туркманистон пойтахти Ашхободда талаба-ёшлар олдида чиқиш қилган Бан Ки Мун бу ерда “инсон ҳуқуқларининг айрим жиҳатлари ёмонлашгани ва демократик фазо торайтирилаётгани ҳақидаги хавотирлардан хабар топгани”ни айтди.

“Эркинликларни чеклаш фақат қисқа муддатгагина барқарорликка ўхшаш иллюзияни пайдо қилиши мумкин”, деди БМТ Бош котиби.

Бан Ки Мунга кўра, инсон ҳуқуқларига риоя қилинмаётгани, фуқароларнинг сиёсий фаолиятдан четлаштирилаётгани ва барчага бирдек шароит яратилмаётгани экстремистларнинг одамларни ўз ортидан эргаштириши учун катта имкониятлар яратади.

Марказий Осиё сафари доирасида шанба куни Туркманистонга келган БМТ Бош котиби бунгача Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлганди.

11 июнь оқшомида Тошкентга келган Бан Ки Мун жума куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашиб, ўзбек расмийларини инсон ҳақларига оғишмай риоя қилишга чақирган. БМТ Бош котиби ўзбек ҳукуматини, хусусан, пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тўхтатишга ва маҳбусларга нисбатан муносабатни яхшилашга чақирганди.

XS
SM
MD
LG