Линклар

Янги Зеландияда ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалида ўзбекистонлик ёш футболчилари сенегалликларга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа сенегаллик футболчилар чемпионат ярим финалига йўлланма олди. Эндиликда улар португалияликларни мағлуб этган Бразилия терма жамоасига қарши тўп суради.

Ярим финалга йўлланма олганлар орасида яна Мали ва Сербия футболчилари ҳам бор.

Ярим финал ўйинлари 17 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG