Линклар

Гуржистон пойтахти тарихида энг йирик дея кўрилаётган сув тошқинида 12 киши ҳалок бўлди ва яна ўнлаб одам бедарак йўқолди.

Озодлик мухбирининг Тбилисидан хабар беришича, Тбилиси марказидан ўтувчи Вере дарёси бўрон натижасида тошиб кетган ва шаҳар марказида транспорт тизимини ишдан чиқарган.

Тбилиси ҳокимлиги маълумотига кўра, қирққа яқин хонадон бошпанасиз қолди.

Тошқин натижасида Тбилиси зоопарки ҳам сув остида қолди.

Юзлаб ҳайвонлар ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Тбилиси, 14 июн

Тбилиси, 14 июн

Бироқ, ҳайвонот боғи маъмуриятига кўра, бир неча шер, йўлбарс, бўри ва тимсоҳнинг зоопаркдан чиқиб кетиши шаҳарликлар орасида ваҳима қўзғатган.

Ҳукумат шаҳарга Гуржистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмалари ва ҳарбий техникани киритди. Махсус кучлар кўчада кўринган ваҳший ҳайвонларни отиб ташламоқда.

Гуржистон Бош вазири Ираклий Гарибашвили пойтахтликлардан ташқарига чиқмасликни сўради.

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат етказган зарар 50 миллион долларга етиши мумкин.

XS
SM
MD
LG