Линклар

Донбассда Киев кучлари ва айирмачилар бир-бирларини оташкесим тартибини бузганликда айбламоқда


Донбассдаги украин ҳарбийлари.

Донбассдаги украин ҳарбийлари.

Ўтган бир кеча-кундуз ичида Донбассда украиналик ҳарбийлардан бир киши ҳалок бўлди, 20 дан зиёд ҳарбий яраланди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Украина армияси мулозимларига кўра, сўнгги 24 соат ичида россияпараст айирмачилар Украина қўшинлари позицияларини 100 мартадан кўпроқ марта ўққа тутган.

Киев кучлари Донецк ва Луганскдаги айирмачиларни Минск шартномаси билан тақиқланган 120 миллиметрли миномётлардан фойдаланаётганликда айбламоқда.

Ўзларини Донецк Халқ республикаси деб атайдиган тузилма вакиллари эса ўтган бир кеча-кундузда Киев кучлари оташкесим тартибини 185 марта бузганини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG