Линклар

logo-print

Грузия табиий офатда нобуд бўлганлар учун мотам тутмоқда


Тбилисидаги қутқарувчилар, 2015 йилнинг 14 июни.

Тбилисидаги қутқарувчилар, 2015 йилнинг 14 июни.

Грузия ҳукумати Тбилисида рўй берган ва камида 13 киши ҳаётига зомин бўлган тошқиндан сўнг 15 июнни мотам куни, деб эълон қилди.

Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун бугун Грузия пойтахтида иш куни бекор қилинди. Душанба куни Тбилисида фақат тошқин оқибатларини бартараф қилиш билан шуғулланаётган ташкилотларгина ишлаши айтилмоқда.

Озодлик мухбирининг Тбилисидан хабар беришича, 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси шаҳар марказидан ўтувчи Вере дарёси бўрон натижасида тошиб кетган ва шаҳар марказида транспорт тизимини ишдан чиқарган. Натижада камида 13 киши нобуд бўлган, 50 чоғли киши жароҳатланган, 24 киши бедарак кетган.

Тошқин ўнлаб уйларни шикастлаган, электр тармоқларини ишдан чиқарган, ҳайвонот боғи ишини фалажлаган. Табиий офат пайтида қафасдан қочган йўлбарс, арслон ва бўри каби йиртқичларнинг бир қанчаси тутилган, аммо яна қанча ҳайвон очиқда қолаётгани ҳозирча номаълум. Тбилиси расмийлари ваҳший ҳайвонларнинг ҳамма тутилгунича шаҳарликларга уйдан чиқмасликни маслаҳат бермоқдалар.

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили тошқинда нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди ва тиклаш ишлари зудлик билан бошланишини ваъда қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат шаҳарга камида 18 миллион долларлик зиён етказган.

XS
SM
MD
LG