Линклар

logo-print

АҚШ Ўзбекистонга зирҳли техника етказиб беришни тез орада тугатмоқчи


M-ATV зирҳли машинаси.

M-ATV зирҳли машинаси.

АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистонга асосан минага қарши ҳимоя қатламига эга машиналар дохил зирҳли техника етказиб бериш ишини тез орада якунлашни режаламоқдалар. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Агентлик манбасига кўра, Тошкентга ҳарбий техника топшириш иши 2014 йилнинг декабрь ойида бошланган. “Биз техника етказиб беришни тез орада тугатишни мўлжаллаяпмиз” деган Пентагон ходимаси бу иш қачон якунига етишига аниқлик киритмаган. Айни пайтда у зирҳли машиналар Ўзбекистонга текинга берилаётганини қўшимча қилган.

АҚШ матбуотига кўра, Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Қўшма Штатлардан ​M-ATV русумли 308 та бронетранспортер ва 20 таъмир-эвакуация машиналари олади.

XS
SM
MD
LG