Линклар

Асли бухоролик Самира ҳақида Ўзбекистон ва Россиядаги кўплаб Интернет нашрлари ëзди¸ қон саратонига чалинган бу қизалоқ ҳаëтини қутқариб қолиш учун турли хайрия акциялари ўтказилди ва ҳамон ўтказилмоқда.

Самиранинг онаси Гулруҳ Озодлик билан суҳбатда айтишича, саховатпеша инсонлар кўмагида бир йил давомида даволаниш натижасида қизалоқ оёққа турган. Гулруҳга кўра, ўтган йилнинг кузида Озодлик ўтказган акция натижасида жами 200 минг рублга яқин пул йиғилган. Лекин қизалоқнинг тўла соғайиши учун яна бир йил Москва клиникасида даволаниши лозим.

Айни пайтда Гулруҳга кўра, Самиранинг даволаниши учун кўмак акцияси давом этмоқда:

"Мен Озодлик мухлисларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Америка, Австралиядан қўнғироқ қилиб, ўзимизнинг ўзбекларимиз ёрдам кўрсатишди. Катта раҳмат. Ҳозирда Самира 98 фоиз соғайган. Лекин қолган икки фоизини даволанмаса, касаллик қайталаши мумкин. Даволаниш нархининг қимматлиги боис саховатпеша инсонларга яна мурожаат қилишга мажбурман. Илтимос Рамазон олди аввало Самирани дуо қилинг. Кейин имконингиз қадар ёрдам беришингизни сўрардим. Бир сўм ҳам биз учун ҳозир пул бўлаяпти", - деди Гулруҳ.

​Озодлик билан суҳбатда Гулруҳ Самиранинг отаси ташлаб кетгани¸ ўз оиласининг эса¸ Тошкентдаги беш ойлик муолажалардан сўнг бундай қиммат операцияга ëрдам бера олмай қолганини айтади.

Гулруҳ билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Самира Шариповага ëрдам беришни истаганлар учун онаси сўрови билан қуйидаги телефон ва банк ҳисоби рақамларини тақдим этамиз:

1. Western Union - Safarova Gulrux Sharifovna номига (Самиранинг онаси)

2. Золотая Корона - Safarova Gulrux Sharifovna

3. Ўзбек сўми учун - ГКБ Халк банк
МФО 00883
ИНН 200917624
Р/с 23120000200000883100 Сафарова Гулруҳ

4. Для рублёвых переводов
Банк получателя Доп.офис N9038/01545
Кор/счёт банка 30101810400000000225
БИК банка 044525225
Счёт получателя 42607810238118150141
ФИО получателя САФАРОВА ГУЛРУХ
ШАРИФОВНА

5. Для валютных переводов
SWIFT-code SABRRUMM
Наименов. банка Доп.офис N9038/01545
г.Москва, Ленинский проспект, 117 корпус 1
Счёт получателя 42607840938118150026
ФИО получателя САФАРОВА ГУЛРУХ
ШАРИФОВНА

6. Номер карточки Сбербанка (рублёвый)
5469 3800 3837 4541

7. Номер карточки Сбербанка (валютный)
5469 3800 3753 0648

(счёт к валютной карточке: 40820 840 6 3811 8150011 для Safarova Gulrukh

8. Paypal
sharipova.gulruh@gmail.com

9. Skrill (Moneybookers)
sharipova.gulruh@gmail.com

Самиранинг онаси Гулруҳнинг телефон рақамлари:
России: +79261520607, +79261520626
Skype: samira20102621
WhatsApp: +79261520626
Telegram: +79261520626
Vaber: +79261520626

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG