Линклар

logo-print

Толибон етти ой асирликда ушлаган тожик чегарачилари озод қилинди


Тожик чегарачилари Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад воситачилигида асирликдан қутқарилган.

Тожик чегарачилари Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад воситачилигида асирликдан қутқарилган.

Етти ойдан буён Афғонистон шимолида Толибон жанггарилари қўлида асирликда ушлаб келинган тўрт нафар тожикистонлик чегарачи озод қилинди.

Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, чегарачилар Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад воситачилигида асирликдан қутқарилган.

Расмий Душанбе ҳозирча чегарачилар озод қилинишини изоҳлаганича йўқ.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги "тожик чегарачиларининг озод қилиниши ҳақидаги қарор инсонпарварлик мақсадида қабул қилинган"ини таъкидлаб, тожик ҳарбийларини озод қилиш учун барча дипломатик воситалар ишлатилганини қайд қилишган.

Тожикистоннинг тўрт чегарачиси ўтган йилининг 19 декабрь куни тожик-афғон чегарасида асир олинган эди. Чегарачиларни озод қилиш борасидаги дастлабки уринишлар самарасиз бўлган.

XS
SM
MD
LG