Линклар

logo-print

АҚШда асос солинган “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати ташкилоти “камида 2 йилга ўз сиёсий фаолиятини тўхтатганлиги”ни эълон қилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган ташкилот асосчиси ва раҳбари, ўзбекистонлик тадбиркор, сиёсий муҳожир Баҳодир Чориевга кўра, иқтисодий сабаблар ва матбуотда тарғибот-ташвиқот ишларининг суст бўлгани боис ҳаракат фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилинган.

- Яна одамларнинг сиёсатга қизиқиши камлиги боис ҳам икки йиллик танаффус эълон қилдик,- деди Баҳодир Чориев.

“Бирдамлик”нинг эълонида айтилишича, ташкилот расмий веб-саҳифаси ҳамда ҳаракатга тегишли, Қозоғистонда рўйхатдан ўтган “Turkiston tongi” газетаси, Turon Online радио ва телевидениеси, mulkdor.com веб-саҳифаси, ҳаракатнинг барча ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлари ўз фаолиятини тўхтатди.

Баҳодир Чориевнинг айтишича, “тузилганига 11 йил бўлган “Бирдамлик” фаолиятини таъминлаш учун шу кунгача 600 минг АҚШ доллари сарфланган”.

XS
SM
MD
LG