Линклар

logo-print

Хитойда ўзбек-хитой бизнес форуми иш бошлади


Ўзбекистон Бош вазири ўринбсоари Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбсоари Рустам Азимов.

Душанба куни Хитойнинг Жичжао шаҳрида ўзбек-хитой бизнес форуми иш бошлади.

Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов “Хитой Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ҳамкори экани” ни таъкидлади. Унга кўра, 2014 йилда Хитой билан савдо айланмаси 4 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилган. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида эса Хитой билан иқтисодий алоқалар ҳажми 1 миллиард 200 миллион долларга етган.

Рустам Азимов формуда Хитой сармояларини Ўзбекистон иқтисодига жалб этиш ва икки томонлама савдони янада ривожлантиришга ўзбек ҳукумати алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG