Линклар

Россиядаги талабалар сони жиҳатидан Ўзбекистон МДҲда биринчи ўринда


Ўтган йили Россия университетларига 1080 ўзбекистонлик ўқишга кирган.

Ўтган йили Россия университетларига 1080 ўзбекистонлик ўқишга кирган.

Ўзбекистон Россия олийгоҳларида ўқийдиган талабалар сони жиҳатидан МДҲда биринчи ўринни эгалламоқда.

Бу ҳақда 15 июнь куни Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденевга иқтибосан хабар тарқатган Ўзбекистондаги ахборот агентликларининг ёзишича, 2014 йилда 1080 нафар ўзбекистонлик Россиядаги олийгоҳларга ўқишга кирган.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик талабалар асосан Москвадаги “Иқтисодиёт олий мактаби”да, Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университетида, Архангельскдаги Шимолий арктика федерал университетида, Томск архитектура-қурилиш университетида ва Санкт петербургдаги ахборот технологиялари университетида таълим олмоқда.

XS
SM
MD
LG