Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Женевада Яман бўйича музокараларни очиб берди


Женевадаги Яман бўйича тинчлик музокараларининг очилиш пайти.

Женевадаги Яман бўйича тинчлик музокараларининг очилиш пайти.

БМТ Бош котиби Бан ки Мун Женевада кеча бошланган Яман бўйича тинчлик музокараларини очиб берди.

Бан Ки Мун Рамазон ойи бошланиши арафасида Яманда камида икки ҳафта жангларга барҳам бериб туриши кераклигини айтди. Унга кўра, бу муддат ичда халқаро ташкилотлар аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Айни пайтда Яман Бош вазири Риёд Ясин Абдулла яқин орада сулҳ битимига эришиш кутилмаётганини, аммо исёнчи шиаларнинг Ҳутий гуруҳи Аден ва Таиз шаҳарларини тарк этса ҳамда олти мингга яқин асирни озод қилса, бу ҳақда ўйлаб кўриш мумкин бўлишини билдирди.

Женевадаги музокараларда Ҳутий шиа исёнчилари вакиллари ҳамда Яман ҳукумати расмилари иштирок этмоқда.

Жорий йил мартида Саудия Арабистони ва унинг сунний иттифоқдошлари Хутий исёнчилари Яманнинг суний президенти Абд-Раббу Мансур Ҳадийни ҳокимиятдан четлатганидан сўнг шиа исёнчилари марказларини ҳаводан бомбардимон қилишни бошлаган.

БМТ ҳисобича, март ойидан бери шу кунгача отишмаларда 2600 одам ўлган, 7 мингдан ортиқ одам яраланган.

XS
SM
MD
LG