Линклар

logo-print

Қирғизистонда миллий озчиликларни ҳақорат қилган шахсга огоҳлантириш берилди


Абдрахман Алимбаев қирғизлардан бошқа миллатларни "шақол" деб атаган.

Абдрахман Алимбаев қирғизлардан бошқа миллатларни "шақол" деб атаган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси умуммиллий давлат жамоатчилик канали орқали қилган чиқишида қирғизларни арслонга, бошқа миллатларни шақолга ўхшатган шахсга расмий огоҳлантириш бериш билан чекланди. Бу ҳақда 15 июнь куни Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасига таянган ҳолда қирғиз нашрлари хабар тарқатди.

Давлат телеканалидаги “Тоғликларнинг ток шоуси” кўрсатувининг ўтган йил декабрь ойидаги сонларидан бирида Қирғизистон миллий ёзувчилар иттифоқи раиси Абдрахман Алимбаев қирғизларни арслонга тенглаштирган, бошқа миллатларни “арслон ўлжасини тортиб олишга ҳаракат қиладиган шақоллар”га ўхшатган эди.

Бишкеклик журналист Улуғбек Бабоқулов мазкур кўрсатувни танқид қилиб чиққан эди. Миллий хавфсизлик қўмитаси мана шу танқиди учун Улуғбек Бабоқулов билан профилактик суҳбат ўтказилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG