Линклар

logo-print

Жеб Буш АҚШ президентлигига номзодлик учун кураш бошлади


Жеб Буш Маямидаги учрашув пайтида.

Жеб Буш Маямидаги учрашув пайтида.

Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Буш 15 июнь куни Маями университетида қилган чиқишида Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилиши учун курашажагини айтди.

62 ёшли Жеб Бушнинг отаси ва акаси АҚШнинг собиқ президентларидир. Жеб тарафдорлари томонидан ўтказилган Маями университетидаги митингга унинг отаси Катта Жорж Буш ва акаси Кичик Жорж Буш келгани йўқ. Митингнинг ўзи ҳам Буш фамилияси эсга олинмаган тарзда бўлиб ўтди.

Аввалроқ Қўшма Штатлар президентлигига Демократик партиядан номзоди кўрсатилиши учун АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси Ҳиллари Клинтон ҳам ҳаракат бошлагани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG