Линклар

"Ал Қоида"нинг Ямандаги лидери ўлдирилгани айтилмоқда


Носир ал Ваҳиший ўлимига МРБнинг алоқаси бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Носир ал Ваҳиший ўлимига МРБнинг алоқаси бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

“Ал Қоида” террорчи гуруҳининг Ямандаги лидери Носир ал Ваҳиший 12 июнь куни Хадрамаут минтақасида учувчисиз бошқариладиган самолёт ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 15 июнь куни CNN телеканали хабар тарқатди.

Носир ал Ваҳиший “Ал Қоида” лидери Усома бин Ладиннинг яқин сафдошларидан бўлган.

“Ал Қоида” бу хабар юзасидан ҳозирча ўз муносабатини билдиргани йўқ, бироқ Ваҳишийнинг айрим сафдошлари бу ҳақда ижтимоий тармоқларга хабар ёзиб қолдирган. Бундай маълумот Яман матбуотида ҳам пайдо бўлди..

Носир ал Ваҳиший АҚШнинг қидирилаётган террорчилар рўйхатида бўлган. У “Ал Қоида” бошқарув тизимида Айман ал Завоҳирийдан кейин иккинчи ўринда турадиган шахс ҳисобланар эди.

Қўшма Штатлар Ваҳишийнинг ўлими ҳақидаги ҳабар текширилаётганини маълум қилди. Вашингтон расмийларига таянган ҳолда Reuters агентлиги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги бу ҳужумга алоқадаор эмаслигини ёзган. Reuters хабарида мазкур амалиёт Марказий Разведка Бошқармаси томонидан ўтказилгани ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқлиги айтилган.

XS
SM
MD
LG