Линклар

logo-print

Россиялик таниқли хонанда Жанна Фриске 40 ёшида оламдан ўтди. Қўшиқчининг ўлими ҳақида отаси Владимир Фриске маълум қилди.

2013 йил ўрталарида Фриске саратон билан касаллангани маълум бўлган эди.

Уни даволашга пул йиғиш учун Россиянинг "Биринчи канали" марафон ўтказди.

Қисқа вақт ичида бир миллион доллардан кўпроқ маблағ йиғилди. Фриске шу пулни ярмини саратон билан касалланган болаларни даволаш учун ҳайрия қилди.

Жанна Фриске дунёнинг энг яхши клиникаларида, жумладан АҚШ, Германия, Хитойда даволанди.

2014 йилда у Москвага қайтиб келди. Ҳаётининг сўнгги кунларини қўшиқчи оиласи билан ўтказди. Яқинда уни соғлиги ёмонлашгани ҳақида отаси жамоатчиликка маълум қилганди.

Жанна Фриске "Блестящие" солисти бўлган. 2003 йилда гуруҳ тарқаб кетганидан сўнг у яккахон хонанда сифатида фаолиятини давом эттирди.

XS
SM
MD
LG