Линклар

logo-print

Бир гуруҳ россиялик юристлар, ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар Россия президенти Владимир Путиннинг тинчлик вақтида ўтказилган махсус амалиётлар давомида ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни давлат сирига айлантириш ҳақидаги қарори юзасидан Олий судга арз қилганлар.

“Президент бу тоифа ахборотни давлат сирига айлантиришга ҳаққи йўқ, деб ҳисоблаймиз. Бу унинг ваколати доирасига кирмайди. Ахборот олишга чеклов федерал қонун қабул қилиш йўли билан амалга оширилади, қонуности ҳужжати билан эмас. Путиннинг қарори қонуности ҳужжатидир”, дейилади мурожаатномада.

Ўтган ой Россия армиясининг ҳар қандай ҳарбий амалиётда кўрган йўқотишлари президент Владимир Путин томонидан давлат сирига айлантирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.

Россия қонунчилигига киритилган янги ўзгартиш Украина шарқидаги вазият фонида ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил таҳлилчилар танқидига учради.

Ҳуқуқ фаоллари бу қарорни Украинада рус ҳарбийлари орасида кўрилган талафотлар ҳақидаги маълумотларни янада яшириш мақсадида қабул қилинганини айтишган.

XS
SM
MD
LG