Линклар

Мисрдаги маҳкама мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийга нисбатан 16 май куни чиқарилган ўлим ҳукмини ўз кучида қолдирди.

Мисрнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Мурсий 2011 йилдаги тутқунларнинг қамоқдан оммавий қочиши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Муҳаммад Мурсий билан бирга яна юздан зиёд кишига чиқарилган ўлим ҳукми ўз кучида қолдирилди.

Мурсий 2012 йилдаги демократик сайловларда ғалаба қозониб, Мисрга президент бўлган эди.

Бир йил ўтиб Мурсийнинг президентлик ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги фармони халқ норозилигига сабаб бўлди.

2013 йилда Абдул Фаттоҳ ал-Сиси етакчилигидаги ҳарбийлар Мусийни президентликдан ағдардилар.

XS
SM
MD
LG