Линклар

logo-print

BahsOnline: Қўшмачиларга жазони кучайтириш фоҳишаликни камайтирадими?

  • Садриддин Ашур

BahsOnline эшиттиришининг бу галги сонида томонлар Ўзбекистон Жиноят Кодексида қўшмачиларга нисбатан жазо турининг кучайтирилгани фоҳишаликни йўқ қиладими ёки йўқми, деган савол устида баҳслашди.

Ўзбекистонда фоҳишалик кун сайин ажриқдай томир отиб бораётган ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади.

Сўнгги пайтларда шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларда исловатхоналарнинг кўпайиб бораётгани ҳақида расмий матбуот ҳам кўп ёзмоқда.

Бу фоҳишахоналарни бошқараётган қўшмачиларнинг “криша”лари эса маҳаллий милиция ходимлари экани айтилади.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган 131-моддасида фоҳишахона очган ёки сақлаган, шунингдек, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб қўйилгани ёзилган.

9 июнь куни кучга кирган қонун билан эса фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш учун жиноий жавобгарлик янада кучайтирилди.

Энди, бундан буён мазкур жиноятни бир гуруҳ шахслар олдиндан тил бириктириб содир этган бўлса, олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Айни мавзуда баҳслашаётган томонлардан бири фикрича, Ўзбекистонда фоҳишаликни ривожланишига сабаб бўлаётган факторлардан бири қўшмачиликдир. Қўшмачилар қизларни ёллайди ва уларни сотиб бойлик орттиради деган фикрдаги одамларга кўра, қўшмачилик йўқ қилинган тақдирдагина фоҳишаликнинг олдини олиш мумкин.

Лекин иккинчи томон фикрича, қўшмачиларни жазолаш билан бу муаммодан қутулиш имконсиз. Бунинг учун қўшмачиларни ҳимоя қилиб турган милиция ходимларини ошкор қилиш ва уларни жазолаш, фоҳишаликни келтириб чиқараётган асосий иллатлар – ишсизлик, камбағаллик ва ночорликни йўқотиш лозим.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG