Линклар

Грузия пойтахти Тбилисида сув тошқини пайти ҳайвонот боғидан қочган оқ йўлбарс бир одамни ўлдирди.

Шунингдек, йўлбарс ҳамласидан яна бир одам жарохатланди.

Якшанбага ўтар кечаси Тбилисида рўй берган сув тошқини пайти шаҳар ҳайвонот боғидаги кўплаб ҳайвонлар сувга чўкиб ўлди, бир қанча йиртқич бўри, шер, йўлбарс ва айиқ қочиб кетган эди.

Одамларга ҳамла қилиб, бир одамни ўлдирган йўлбарс Грузий махсус кучлари тарафидан отиб ўлдирилди.

Қочган ҳайвонларнинг айримлари ушланиб, ҳайвонот боғига қайтариб олиб келинди.

Тбилисидаги сув тошқинлари 17 одам ҳаётини олиб кетди. Беш одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Юзлаб одам бошпанасиз қолди.

XS
SM
MD
LG