Линклар

OzodNazar: “Муҳаммад Солиҳни Каримовга топширмаган сиëсатчи оламдан ўтди”


Аҳад Андижоний

Аҳад Андижоний

Туркия собиқ президенти Сулаймон Демирел бугун, 17 июнь куни эрталаб 90 ёшида оламдан ўтди. Сулаймон Демирел 1965 йилдан 1993 йилгача Туркияга беш марта бош вазирлик қилган, 1993 йилдан 2000 йилгача эса, у Туркия президенти ҳам бўлган.

Туркиянинг энг янги тарихида ўчмас из қолдирган сиёсатчининг вафоти муносабати билан OzodNazarнинг бугунги сонига Туркия собиқ давлат вазири, Туркия парламенти - Буюк Миллат Мажлисининг экс-депутати, асли ўзбекистонлик Аҳад Андижонийни таклиф қилдик.

Суҳбатдошимиз Сулаймон Демирел билан боғлиқ хотиралари билан ўртоқлашди.

Аҳад Андижоний Сулаймон Демирел ўзбек мухолифати арбоби Муҳаммад Солиҳни Каримов қўлига топширишни рад қилганини эслаб, бундай деди:

-1993 йили Сулаймон Демирел билан бирга Давосдан қайтаëтганимда марҳум менга айтиб берган эди. Ислом Каримов Демирелдан Туркияда яшаëтган Муҳаммад Солиҳни тутиб беришни сўраган. Демирел бўлса “тутиб берсам Муҳаммад Солиҳни нима қиласан”, деб савол берган. Бунга жавобан Каримов “Муҳаммад Солиҳни ишини битираман”, деб жавоб берган. Алалоқибат Демирел Муҳаммад Солиҳни Каримов қўлига топширишни рад қилган¸ деб эслайди Аҳад Андижоний.

Суҳбатдошга кўра¸ Сулаймон Демирел бирорта журналистга қарши маҳкамада даъво очмаган ва сўз эркинлигига тоқатли сиëсатчи сифатида тарихда қолган.

Суҳбат давомида Аҳад Андижоний меҳнат мардикорлари пулига қарам бўлишнинг Ўзбекистон учун салбий оқибатларига¸ фоҳишахоналарни машрулаштириш ва ИШИДга кетаëтган ўзбеклар масаласига ҳам тўхталди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG