Линклар

logo-print

Алишер Усмонов америкалик олимга Нобель мукофотини қайтарди


Uенетика олими Жеймс Уотсон

Uенетика олими Жеймс Уотсон

Россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов 17 июнь куни америкалик генетика олими Жеймс Уотсонга унинг Нобель медалини қайтарди.

Усмонов олти ой аввал ким ошди савдосига қўйилган мукофотни эгасига қайтариш нияти билан сотиб олганини билдирган эди.

Москвада ўтган мукофотни қайтариш маросимида россиялик миллиардер бу орқали "фан ривожига бебаҳо ҳисса қўшган олимга ўз ҳурматини кўрсамоқчи" бўлганини айтди.

"Мукофот ўз эгасида қолиши кераклигини" айтган тадбиркор унинг пули тиббиёт ривожига йўналтирилаётганидан мамнун эканини айтди.

Уотсон Нобель медали учун тўланган 4,8 миллион долларнинг бир қисмини оиласига ва қолганини илмий тадқиқотларга сарфлаган.

Жеймс Уотсон 1962 йили ҳaмкaсблaри Френсис Крик вa Моррис Уилкинслaр билaн биргaликдa ДНК тузилишини очгaнлaри учун физиология вa тиббиёт бўйичa Нобель мукофоти совриндори бўлгaн.

XS
SM
MD
LG