Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:58

Тошкентдаги кафе эгаларига ифтор ўтказмаслик “тавсия қилинди”


Рамазон ойида тошкентдаги тўйхоналарда буюртма камаяди.
Рамазон ойида тошкентдаги тўйхоналарда буюртма камаяди.

Рамазон ойида Ўзбекистондаги кафе¸ ресторан ва тўйхоналарда жамоа бўлиб ифторлик ташкил қилиш масаласи мулозимлар тарафидан муҳокама қилинди. 15 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўпланган умумий овқатланиш муассасаларининг эгаларига диний маросим ҳисобланган ифторликни ўтказмаслик “тавсия қилинди”.

Бу мажлида қатнашган Озодлик манбсининг айтишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов йиғилганларга “ифторликнинг диний маросим эканлигини тушунтириб¸ кафе ва ресторанлар ибодат жойи эмаслигини” таъкидлаган.

Озодлик манбасига кўра, Тошкент ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов ифтор ўтказишни тақиқламаган балки бундай маросимнинг ресторанларда ўтиши “мақсадга мувофиқ эмаслиги, аммо диний идора изни билан ўтказса бўлаверишини”, тушунтирган.

Озодлик билан исмини айтмаслик шарти билан гаплашган Тошкент марказидаги оилавий ресторан эгаси ҳам бу йиғилишда қатнашганлигини айтиб, “ифтор ўтказмаслик ҳақидаги аниқ тақиқ бўлди”, дея таъкидлади:

- Ифторликка буюртма қабул қилмаяпмиз. Массовий ифторлик қилманглар деб аниқ айтишди, бизни йиғиб. Бу энди жиддий масала¸ массовий ифторга изн йўқ¸- дейди тошкентлик ресторан эгаси.

Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги йиғилишга асосан катта ресторан ва емакхона эгалари таклиф қилинган. Сал кичикроқ кафелар эгалари билан участковой милиционер гаплашган.

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кичик бир кафе эгаси 37 яшар тадбиркорнинг исмини айтмаслик шарти билан Озодликка айтишича¸ ундан “ифтор ўтказмаслик” ҳақида тилхат ëздириб олишган.

- Ҳокимликдан бир киши участковой мелиса билан келиб, тилхат ëздириб олишди. Мен эгалик қиладиган кафеда ифторлик ўтказилмаслигини таъминлайман¸ деб ëзиб бердим. Кейин бу ҳақда бошқаларга айтмасликни ҳам талаб килишди¸- дейди тадбиркор.

Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги яна бир кафе эгасига эса ҳокимият вакиллари “Ифторлик қилиш ниятида булган кишилар фақат масжид изни билан ва масжиддан, маҳалладан бир вакил иштирокида кичик кўринишдаги ифторга рухсат берилади", деб тушунтиришган.

Тошкент марказидаги рестораннинг Мадина исмли зал мудираси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда ўтган йилга нисбатан бу йил ифторлик масаласида бир оз енгиллик бўлганини эътироф қилди.

Суҳбатдошга кўра, 20 киши атрофидаги ифторларни ўтказса бўлади:

- Кичикроқ гурухдаги 20 кишигача бўлган ифторларни ўтказишга буюртма олиб турибмиз. Сув ва биринчи овқат, яъни шўрвани ресторанимиз ҳисобидан эҳсон қилиб пул олмаймиз. Лекин иккинчи овқат¸ салат ва ширинликларга ҳақ оламиз. Ресторанимиз эгаси савоб учун рўзадорларга текин ифтор қилмоқчи бўлса, изн беришмади. 250 кишилик катта ифторларга ҳам изн йўқ¸- дейди Тошкент марказидаги рестораннинг Мадина исмли зал мудираси.

Ресторан ва тўйхоналарда ифторлик ўтказиш тақиқланиши тўғрисида маҳаллий ҳокимликлар тарафидан ёзма тарзда буйруқ ёки қарор эълон қилинмайди.

Ўзбекистон конституцияси эътиқод эринлигини кафолатласа-да, Рамазон ойида Ўзбекистонда нафақат оммавий овқатланиш жойларида балки масжидлардаги ибодат амаллари учун ҳам муайан чекловлар жорий қилинади.

XS
SM
MD
LG