Линклар

logo-print

Украина парламенти мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченкони лавозимидан четлаштирди. 18 июнь куни Олий радада Наливайченкони ишдан олиш қарорини 450 депутатдан 248 нафари маъқуллади.

49 яшар Наливайченко ўтган йилнинг февраль ойида, Петро Порошенко президент этиб сайланишидан уч ой аввал Украина Хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган эди. Наливайченко президентни қўллаб-қувватлаган мулозим сифатида кўрилмаган ва Украина матбуотида Порошенко уни ташқи разведка бошқармасига ўтказишга ҳаракат қилмоқда, деган хабарлар пайдо бўлган эди. Хабарларда айтилишича, Наливайченко бу таклифни рад қилган ва сиёсий қарамақаршиликка борган. Натижада хавфсизлик хизмати Украина Бош прокуратурасини коррупцияни хаспўшлаётганлик ва прокурорлар пулларни ноқонуний ўзлаштириш схемаларини йўлга қўйганликда айблаган.

Наливайченконинг ишдан четлаштирилиши Украина шарқида ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида яна жанглар юзага келган пайтга тўғри келмоқда.

XS
SM
MD
LG