Линклар

Москвада топилган паспорт эгаси қидирилмоқда


Uzbekistan / Russia - Kakharov Nematulla lost his passport in Moscow, Moscow, 18.06.2015.

Uzbekistan / Russia - Kakharov Nematulla lost his passport in Moscow, Moscow, 18.06.2015.

Озодликка Россиядан мурожаат қилган Наргиз Москва шаҳридаги Динамо метро бекати яқинидаги гипермаркет ёнида ўзбек паспорти ва бошқа ҳужжатларни топиб олганини айтди. Неъматулла Кахаров номига берилган паспорт ва миграция картасидан ҳужжатлар эгаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан эканини билиб олиш мумкин.

Озодликнинг Москвадаги бюросига қўнғироқ қилган Наргиз Москвада топиб олган паспорт эгасини 1 ойдан ошиқ вақт қидираётганини маълум қилди:

- Метро Динамо енидаги “Ашан” магазинига акам билан кетятувдим. Бу магазин Боткинский болницаси орқасида жойлашган. “OBI” бошқа магазинларга кетаётган эдим, йўлдан паспорт, иммиграционний, кейин регистрациясини топиб олдим. Бизда Интернет ҳам йўқ эди – бир ярим ой бўлди бунга. Яқинда кўчиб келган жойимизда Интернет орқали Одноклассникига ҳам қўйдик расмларни. Энди қараяпман, излаяпман, топилар деб,- дейди Наргиз.

Нематулла Қахаровнинг миграция картаси

Нематулла Қахаровнинг миграция картаси

Ўзбекистонлик бу аёлнинг Озодликка юборган паспорт нусхасидан ҳужжатлар эгаси 1983 йилнинг 29 сентябрида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида туғилган “КАXAROV NEMATULLA RAXMATULLAEVICH” эканини англаб олиш мумкин.

Шунингдек, кирди-чиқди қоғози, яъни миграция картасидан Неъматулла 2015 йилнинг 10 мартида “Нехотеевка” чегара пункти орқали Россияга кириб келгани ва Москва шаҳрига кетаётганини кўриш мумкин. Ўзбекистонлик муҳожир йигит шу тариқа март ойида Россияга автомобилда кирди-чиқди қилганини тахмин қилиш мумкин.

Кахаровнинг ўзбек паспортига Оҳангарон туманининг “4 кичик тумани, 1а уй, 9 хонадонда” доимий қайдга олингани тўғрисида муҳр урилган.

Озодлик оҳангаронлик Қахаров Нематулла Раҳматуллаевични танийдиган ёки бу шахс ҳақида бошқа бирор маълумотларга эга бўлганларни мавжуд барча алоқа воситаларидан бири орқали Озодликка хабар беришлари ёки +7 926 530 80 43 рақамига телефон қилишларини сўрайди.

XS
SM
MD
LG