Линклар

Ўзбекистондаги тиббиёт коллежида 140 талаба фирибгарлик йўли билан ўқитилган


Ўзбекистондаги тиббиёт коллежларидан бирида 140 нафар талаба ноқонуний тарзда ўқиб келгани аниқланганини хабар қилмоқда Подробно.уз нашри. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги нашри ҳисобланган “Постда” газетасига таяниб, берилган хабарда оператив гуруҳ фош қилган фирибгарлик схемаси бўйича 140дан ошиқ талаба тест синовларидан ўтмаган ҳолда ўқишга қабул қилингани таъкидланади.

Гап қайси тиббиёт коллежи ҳақида кетаётгани ошкор қилинмаган хабарда айтилишича, Гулнора И. исмли ўқитувчи абитуриенларни тўплаб, етарли балл тўплай олмаганларни ўқишга қабул қилш тўғрисида буйруқ тайёрланиши тўғрисида билдирган. Бунда у, фақатгниа маълум миқдорда пулни тўлаганлар ўқишга қабул қилиниши ваъда қилиб, ундирилган 30 миллион сўмга яқин пулни коллеж биректори билан бўлишиб олгани айтилади хабарда.

Натижада, 140 нафар ёш йигит-қиз ўзларини ўқишга қабул қилинган тўлақонли талаба ҳисоблаб, уч йил давомида коллежга қатнаган. Лекин уларнинг исм ва фамилиялари буйруқ ва бошқа ҳужжатларда қайд этилмаган, дея хабар қилди Подробно.уз.

Хабарда келтирилган оператив ходимларининг сўзларига кўра, фирибгарлик йўли билан ўқитилган талабаларга коллеж директорининг оғзаки буйруғига кўра, ўқитувчилар дарс ўтган.

Натижада 140 нафар талаба дипломсиз қолган.

XS
SM
MD
LG