Линклар

Чиқиш визасини ололмагани заҳирадаги МХХ зобити очлик эълон қилганини даво қилмоқда


Паспорт ва чиқиш визаси олиш учун оғир шароитда ойлаб навбат кутаëтган оддий ўзбекистонликлар сафида Ўзбекистон махсус хизматлари хизматчилари ҳам бор.

Паспорт ва чиқиш визаси олиш учун оғир шароитда ойлаб навбат кутаëтган оддий ўзбекистонликлар сафида Ўзбекистон махсус хизматлари хизматчилари ҳам бор.

Ўзини Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг заҳирадаги зобити деб таништирган Ҳикмат Зиядуллаев 18 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали жамоатчиликка мурожаат қилиб¸ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни қайд этиш бошқармаси чиқиш визаси бермаслик орқали ўз конституциявий ҳақларини бузаëтгани ва ҳақлари тикланмагунча¸ норозилик тариқасида очлик эълон қилганини билдирди.

Озодлик Ҳикмат Зиядуллаевнинг шахси¸ хусусан¸ унинг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматида ишлаганини тасдиқловчи ҳужжат-далилларга ҳозирча эга эмас.

Озодлик ихтиëрида ўзини шундай таништирган шахс томонидан ëзилиб¸ Facebook саҳифамизга етиб келган мана бу мурожаат матни бор¸ холос: (асл мурожаат рус тилида ëзилган – таҳр.)

“Конституциявий ва фуқаролик ҳақларимнинг бузилаëтгани ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни қайд этиш бошқармаси томонидан содир этилаëтган зўравонликка норозилик ифодаси сифатида 18 июндан бошлаб то масалам ижобий ҳал этилгунга қадар очлик эълон қиламан.

Мен¸ махсус хизматларнинг заҳирадаги зобити¸ 2015 йилнинг 5 май куни Шайхонтоҳур туман Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни қайд этиш бўлимига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижга чиқиш стикери берилишини сўраб ҳужжат топширган эдим.

Бугун¸ 18 июнь куни¸менингИчки ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни қайд этиш бошқармаси компютерида ҳамон назоратда туришимни баҳона қилиб хорижга чиқишимга рад жавоби берилди.

Бундан олдин¸ 2012 йилда ҳам Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни қайд этиш бошқармаси бошлиғи Б.У. Шорихсиев 23 январь куни имзо чеккан22/3-1 сонли мактубда “хорижга чиқишингиз ҳозирги пайтда мақсадга мувофиқ эмас” деган асос билан айни сўровимга рад жавоб берилган эди.

Бундан аввалроқ¸ 2005 йилда эса айни шу бошлиқШорихсиев3 август куни қўл қўйган 22/23-12528 сонли мактубда"Х.Х.Зиядуллаевнинг хорижга чиқишига эътирозимиз йўқ” деган асосда рухсат берилган эди.

2005 йилда Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни қайд этиш бошқармаси томонидан хорижга чиқиш учун рухсат олиш жараëнида бошқарма ходимининг ўз ишига совуққонлиги оқибатида менга оид эски маълумотларнинг компютердан ўчириб ташланмагани аниқланган эди.

Нима қилиш керак?! Бир қарасанг чиқишга рухсат бор¸ бир қарасанг йўқ?! Бунга кўникиб¸ ҳаммасига қўл силтаб яшайвериш керакми?!

Мен ахир ҳарбий ва хизмат сирларини очиқламаслик ҳақида тилхат берганманку!!! Наҳотки кимдир мени хорижга чиқса бошқа Ўзбекистонга қайтмайди ëки махфий маълумотларни ошкор қилади деб ўйлаëтган бўлса?!

Бундан чиқадики¸ Ватанга хизмат қилиш орқали ташқарига чиқарилмайдиган моховга айланибманда?!

Нима қилмоқ керак?! Ўзимни қандай тутай?!” (мурожаат матни тугади – таҳр.)

Ўзини МХХнинг заҳирадаги зобити Ҳикмат Зиядуллаев деб таништирган шахснинг Озодликнинг Facebook саҳифасига жўнатилган мактуби матни шу ерда тугайди.

МХХнинг собиқ зобити¸ ҳозирда Британияда яшаб¸ террорчиликка қарши кураш мавзусидаги илмий иш устида ишлаëтган Икром Ëқубов бу мурожаатни шарҳлар экан¸ ўз собиқ ҳамкасбининг хорижга чиқарилмаслиги тўлиғича МХХ ваколатига киришини айатди.

- МХХ ходимларининг хорижга чиқиши учун шахсан хизмат раиси¸ у йўқ ҳолларда эса¸ биринчи ўринбосар ëзма шаклда рухсат беради. МХХнинг амалдаги кадрлар таркибидан кетганларнинг беш йилгача хорижга чиқишига рухсат берилмайди. Ундан кейин чиқиш-чиқмаслиги эса¸ бу одамнинг хизмат даврида қанчалик муҳим сирларга алоқадор бўлганига боғлиқ. Баъзиларнинг даражаси полковник бўлиши мумкин¸ аммо нозик маълумотга алоқаси бўлмаган¸ бундайлар ишдан кетганидан беш йил ўтиб¸ рухсат олиши мумкин. Аммо даражаси старший лейтенант бўлса ҳам нозик ахборотга эга бўлган шахслар¸ Ўзбекистондан бир умр хорижга чиқарилмаслиги мумкин. Хусусан¸ МХХ қошидаги энг йирик ва нозик маълумот билан ишлайдиган контрразведка бошқармаси ходимлари шу тоифага мансуб¸ дейди Икром Ëқубов.

Ўзбекистон фуқароларининг биометрик маълумоти жойланган паспорт баробарида¸ бу паспортга хорижга чиқиш ва киришга рухсат берувчи стикер ëпиштириш - чиқиш визаси тизими ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон конституцияси ва Тошкент ҳукумати қўл қўйган халқаро конвенцияларда кафолатланган ҳаракатланиш эркинлигининг қўпол тарзда бузилиши ифодасидир.

Ўз фуқаролари ҳаракати устидан кучли назорат ўрнатиш мақсадида қабул қилинган бу тизимнинг МХХ¸ ИИВ ва ҳокимият идоралари учун катта пора манбаига айлангани айтилади ва шу боис бу тизимларнинг чиқиш визасини бекор қилиш чақириқларига жиддий қаршилик қилиб келаëтгани кузатилади.

Айни пайтда¸ Ҳикмат Зиядуллавнинг норозилик акцияси¸ ўтмишда мазкур назорат механизмига хизмат қилганларнинг ўзи ҳам унинг қурбони ëки эҳтимолий қурбонига айланишидан берилган сигнал сифатида кўрилмоқда.

Озодлик ўзини МХХнинг заҳирадаги зобити деб таништирган Ҳикмат Зиядуллаев эълон қилган очлик акцияси ва унинг нима билан тугашини келгусида кузатиб боришга ҳаракат қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG