Линклар

logo-print

Тошкент Анқарага таъзия билдирди


Туркия собиқ президенти Сулаймон Демирел.

Туркия собиқ президенти Сулаймон Демирел.

Ўзбекистон ҳукумати Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирел вафоти муносабати билан Анқарага таъзия билдирди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазизи Комилов 18 июнь куни Тошкентдаги Туркия элчихонасига ташриф қилиб, президент Ислом Каримовнинг Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон номига йўллаган таъзяиномасини топширган.

Туркия собиқ президенти Сулаймон Демирел 17 июнь куни 90 ёшида оламдан ўтган. Жаноб Демирел 1965 йилдан 1993 йилгача Туркияга беш марта бош вазирлик қилган ва икки марта ҳарбийлар тарафидан вазифасидан четлатилган.

1993 йилдан 2000 йилгача у Туркия президенти ҳам бўлган.

Сулаймон Демирел 1924 йилда Туркиянинг Испарта шаҳрида туғилган. Асли касби мухандис бўлган Демирел 1965 йилга сайловларда Адолат партиясидан ғолиб чиқиб, бош вазирлик курсисини эгаллаган эди.

XS
SM
MD
LG