Линклар

Бостон марафони пайтида портлаш уюштирган Жоҳар Царнаевнинг қирғизистонлик дўсти Хайруллажон Матанов 18 июнь куни икки ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.

АҚШ суди Хайруллажон Матановни Царнаевга нисбатан терговга ҳалақит берганликда айбдор деб топди. Судланувчи маҳакама жараёнида Интернетдан ака-ука Царнаевлар қидирган файллар тарихини ўчиргани, Царнаевларнинг мобил телефонини йўқ қилганини тан олди.

Маҳкама Матанов ака-ука Царнаевларнинг бомба портлатиш ниятидан бехабар бўлганини, аммо у Царнаевларнинг буюмларини йўқ қилиш орқали терговга ҳалақит берганини таъкидлади.

Хайруллажон Матанов 2014 йилнинг май ойида ҳибсга олинган эди. Царнаевнинг қозоғистонлик уч дўсти ҳам терговга ҳалақит берганликда айбланиб бир неча ҳафта олдин уч йилдан олти йилгача қамалган.

2013 йил 15 апрелида Бостонда ака-ука Тамерлан ва Жоҳар Царнаев содир этган портлаш оқибатида 3 одам ўлган ва 250 одам яраланган эди.

Тамерлан Царнаев полиция билан отишма пайтида ўлдирилган. Жоҳар Царнаевга нисбатан 2 йил давом этган суд жараёнида у ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Жоҳар Царнаевга нисбатан чиқарилган ҳукм юқори инстанция судьясининг тасдиғига юборилган.

XS
SM
MD
LG