Линклар

logo-print

Россия Европадан озиқ-овқат сотиб олиш чеклови муддатини узайтириши мумкин


Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев.

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев.

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтирадиган бщлса, Москва ҳам Европадан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга киритилган чеклов муддатини узайтиради. Бу ҳақда 18 июнь куни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев маълум қилди.

“Биз кво мақоминигина сақлаб қоламиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эмбарго санкцияларга жавоб сифатида киритилган”, деди Улюкаев “Новости “ агентлигига берган суҳбатида.

Россияга нисбатан санкциялар Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан ўтган йили Москва Қримни аннекция қилиб олганидан сўнг жорий этилган эди. Россия эса бу санкцияларга жавобан Европадан сут, балиқ, гўшт, пишлоқ, мева-сабзавотлар сотиб олишга чеклов киритган.

Европа Иттифоқи 22 июнда ўтадиган саммитда Россияга нисбатан санкциялар муддатини яна олти ойга узайтириш масаласини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG