Линклар

logo-print

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси виза беришни вақтинча тўхтатганини эълон қилди. АҚШ Давлат департаменти консуллик масалалари бўйича бюросининг маълум қилишича, бунга виза бериш тизимидаги техник муаммолар сабаб бўлган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, бу муаммо алоҳида бир мамлакатгагина тааллуқли эмас. “Ҳозирги вақтда, 2015 йил 8 июндан кейин маъқулланган иммиграцион ва ноиммиграцион визаларни чоп эта олмаяпмиз. Бундан ташқари, 2015 йил 9 июндан кейин ноиммиграцион виза олиш учун DS-160 формасини онлайн тарзда тўлдирган аризачилар ҳам белгиланган санада суҳбатдан ўта олишларини ҳам кафолатлай олмаймиз. Агар сафар қилиш режангиз суҳбатдан ўтишни июль ёки август ойларига қолдириш имконини берса, ана шу саналарга суҳбатга ёзилишингизни тавсия қиламиз”, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

XS
SM
MD
LG