Линклар

Россия билан Греция газ қувури лойиҳаси бўйича меморандум имзолади


Греция ва Россия “Турк оқими” газ қувурини Греция ҳудуди орқали ўтказиш тўғрисида ўзаро англашинув меморандумини имзолади. Россия Энергия вазири Александр Новак мазкур ҳужжатни грециялик ҳамкасби Панагиотис Лафазанис билан Санкт Петербургда ўтаётган иқтисодий форум доирасида имзолади.

Лафазанис ҳужжатни имзолаш маросимида чиқиш қилиб, лойиҳа Россиянинг “Внешэкономбанк”и томонидан молияланишини баён қилди.

Греция иқтисодий бўҳрон вазиятида босим эмас, таянчга муҳтож, Россия билан ҳамкорлик эса Европанинг бошқа мамлакатларига қарши қаратилмаган, дея қўшимча қилди Лафазанис.

Владимир Путин таклиф этилаётган газ қувури Грецияни газни тарнзит қилувчи йирик бўғинга айлантириб, унга миллионлаб доллар даромад келтиришини баён қилди.

XS
SM
MD
LG