Линклар

Обама зўравонликка йўл очиб берувчи "бузуқ тизим"ни ўзгартира олмаётганидан таассуф билдирди


АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама ўқ отар қурол билан боғлиқ зўравонликлар, тенгсизлик ва бошқа жиддий муаммоларни ҳал эта олмаётган сиёсий тизимни кескин танқид қилди.

18 июнь куни қилган чиқишида Обама етти йил аввал сайлов олди кампанияси давомида берган ваъдалари устидан чиқа олмаётганидан таассуф билдирди. АҚШ президенти бу ҳақда чоршанба куни Жанубий Каролина штатининг Чарлестон шаҳрида қора танлилар черковига қилнган ҳужум оқибатида тўққиз кишининг ҳалок бўлиши муносабати билан гапирди.

- Яна бир бор бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди, қисман бунинг сабаби уларга зиён етказмоқчи бўлган кимса бемалол ўқ отар қуролни қўлга кирита олганидадир, деди Обама.

Калифорниянинг Беверли Ҳиллз шаҳарчасида Демократик партия ҳомийлари йиғинида гапирган Обама “зўр бериб” ҳаракат қилганига қармасдан, “бузуқ тизимни” ўзгартира олмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлади. “Конгресс тегишли тарзда ишламаяпти”, деди у.

Обама қурол савдосини меъёрга солувчи қонун лойиҳасини бир неча йилдан бери конгрессдан ўтказишга ҳаракат қилади. Лекин конгресс вакиллари бундай қонун лойиҳасини ҳатто муҳокамага ҳам қўйишмаган. Американинг аксар штатларида қуролни бемалол сотиб олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG